01
Июн
2023

“Косон пахта тозалаш” акциядорлик жамияти акциядорлари диққатига!

                               

           “Косон  пахта тозалаш”
акциядорлик жамияти акциядорларининг йиллик умумий йиғилиши
2023 йил 22-июнь куни ўтказилади. Умумий йиғилиш
соат 10 00да Қашқадарё вилояти, Косон тумани, Қарши-Бухоро йўлида
жойлашган “Косон пахта тозалаш”акциядорлик жамияти маъмурий биносининг мажлислар залида ўтказилади.

Йиғилиш
қатнашчилари рўйхатга олиш соат 09 00 бошланади.

Жамиятнинг
расмий веб-сайти:www. kosonpaxta.uz

               “Косон пахта тозалаш” АЖ акциядорларининг навбатдаги
умумий йиғилиши

КУН ТАРТИБИ

1. Умумий йиғилиш регламенти ва саноқ комиссияси
таркибини тасдиқлаш.

2. Жамиятнинг 2022 йил якуни
ва бизнес-режаси кўрсаткичларини бажарилиши бўйича жамият ижроия органи
раҳбарининг ҳисоботини тасдиқлаш.

3. Жамиятнинг 2022 йил якуни бўйича йиллик бухгалтерия
баланси ва молиявий натижаларини тасдиқлаш.

4.Жамият ташқи аудиторининг 2022 йил молия-хўжалик якуни бўйича хулосасини тасдиқлаш.

5. Жамият Кузатув кенгашининг
2022 йил якуни бўйича ҳисоботини тасдиқлаш.

6. Жамиятнинг эски йиллардан соф фойда қолдиғи  ва 
2022 йил якуни бўйича олинган соф фойдасини тақсимлаш.

7. Жамият ижроия органи раҳбари билан тузилган меҳнат
шартномасининг муддатини узайтиришни кўриб чиқиш.

8. 2023 йил молия-хўжалик фаолияти якуни
бўйича аудиторлик текширувини ўтказиш учун аудиторлик ташкилотини ва унинг
хизматларига тўланадиган ҳақнинг энг кўп миқдорини белгилаш.

       9. Жамиятнинг
2023 йил учун мўлжалланган
бизнес-режасини тасдиқлаш.

  10. Жамият  кузатув 
кенгаши  аъзоларини  сайлаш.

  11. Жамият ижро органи ходимларининг штатлар
жадвалини тасдиқлаш.

          
12. Қашқадарё вилоят ҳокимининг Ўзбекистон Республикаси Вош вазирига
йўллаган 2023 йил             15 мартдаги
01-05/1165- сон мурожаати бўйича Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини
бошқариш агентлигининг 2023 йил 03 апрелдаги 03/08-2-18/1249-сон хатида
берилган  топшириқларга асосан Ўзбекистон
Республикаси Президентининг 2020 йил 1-майдаги ПҚ-4700-сон қарорининг 9-бандига
мувофиқЖамият томонидан  “Radiant Silk”
МЧЖ
билан “Гулбоғ пилла боқиш мажмуаси” бино-иншоотларибўйича
расмийлаштирилган олди-сотди шартномаларини белгиланган тартибда бекор қилиш
важамият балансига қабул қилиб олинган мулкларни баҳоланган нархда “E-auksion” электрон савдо
платформаларига савдога чиқаришни кўриб чиқиш.

           13. Жамият уставининг янги таҳририни тасдиқлаш.

            Жамият акциядорларининг реестри шакллантириладиган
сана– умумий йиғилишни ўтказиш тўғрисида хабардор қилиш учун акциядорлар
реестри 2023 йил 31- май
ҳолатига ва акциядорлар умумий
йиғилишида қатнашиш ҳуқуқига эга жамият акциядорларининг реестри ( 3 иш куни
олдин) 2023 йил 16
июнь  ҳолатига
шакллантирилади.

Акциядорлар ўзлари билан шахсни тасдиқловчи ҳужжат-паспорт ҳамда
уларнинг вакиллари Ў
збекистон
Республикаси қонунчилигида
белгиланган
тартибда
расмийлаштирилган
ишончнома
билан
келишлари шарт (жисмоний шахслар учун нотариус
томонидан тасдиқланган, юридик шахслар учун мазкур юридик шахс томонидан
берилган)
.

Акциядорлар акциядорларнинг йиллик умумий йиғилиши
тўғрисидаги маълумотлар билан “Косон
пахта
тозалаш
акциядорлик жамияти маъмурий биносида танишишлари мумкин.

Акциядорлар қўшимча маълумот олиш учун қуйидаги
манзилга мурожаат қилишлари мумкин:
Қашқадарё вилояти, Косон
тумани, Қарши-Бухоро йўли, электрон почта:
koson-paxta
@umail.uz тел.: (0375)592-11-68. 

“Косон пахта
тозалаш” АЖ Кузатув кенгаши:


print