“Косон пахта тозалаш”
акциядорлик жамияти акциядорларининг йиллик умумий йиғилиши
2023 йил 22-июнь куни ўтказилади. Умумий йиғилиш
соат 10 00да Қашқадарё вилояти, Косон тумани, Қарши-Бухоро йўлида
жойлашган “Косон пахта тозалаш”акциядорлик жамияти маъмурий биносининг мажлислар залида ўтказилади.
Йиғилиш
қатнашчилари рўйхатга олиш соат 09 00 бошланади.
Жамиятнинг
расмий веб-сайти:www. kosonpaxta.uz
“Косон пахта тозалаш” АЖ акциядорларининг навбатдаги
умумий йиғилиши
КУН ТАРТИБИ
1. Умумий йиғилиш регламенти ва саноқ комиссияси
таркибини тасдиқлаш.
2. Жамиятнинг 2022 йил якуни
ва бизнес-режаси кўрсаткичларини бажарилиши бўйича жамият ижроия органи
раҳбарининг ҳисоботини тасдиқлаш.
3. Жамиятнинг 2022 йил якуни бўйича йиллик бухгалтерия
баланси ва молиявий натижаларини тасдиқлаш.
4.Жамият ташқи аудиторининг 2022 йил молия-хўжалик якуни бўйича хулосасини тасдиқлаш.
5. Жамият Кузатув кенгашининг
2022 йил якуни бўйича ҳисоботини тасдиқлаш.
6. Жамиятнинг эски йиллардан соф фойда қолдиғи ва
2022 йил якуни бўйича олинган соф фойдасини тақсимлаш.
7. Жамият ижроия органи раҳбари билан тузилган меҳнат
шартномасининг муддатини узайтиришни кўриб чиқиш.
8. 2023 йил молия-хўжалик фаолияти якуни
бўйича аудиторлик текширувини ўтказиш учун аудиторлик ташкилотини ва унинг
хизматларига тўланадиган ҳақнинг энг кўп миқдорини белгилаш.
9. Жамиятнинг
2023 йил учун мўлжалланган
бизнес-режасини тасдиқлаш.
10. Жамият кузатув
кенгаши аъзоларини сайлаш.
11. Жамият ижро органи ходимларининг штатлар
жадвалини тасдиқлаш.
12. Қашқадарё вилоят ҳокимининг Ўзбекистон Республикаси Вош вазирига
йўллаган 2023 йил 15 мартдаги
01-05/1165- сон мурожаати бўйича Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини
бошқариш агентлигининг 2023 йил 03 апрелдаги 03/08-2-18/1249-сон хатида
берилган топшириқларга асосан Ўзбекистон
Республикаси Президентининг 2020 йил 1-майдаги ПҚ-4700-сон қарорининг 9-бандига
мувофиқЖамият томонидан “Radiant Silk”
МЧЖ билан “Гулбоғ пилла боқиш мажмуаси” бино-иншоотларибўйича
расмийлаштирилган олди-сотди шартномаларини белгиланган тартибда бекор қилиш
важамият балансига қабул қилиб олинган мулкларни баҳоланган нархда “E-auksion” электрон савдо
платформаларига савдога чиқаришни кўриб чиқиш.
13. Жамият уставининг янги таҳририни тасдиқлаш.
Жамият акциядорларининг реестри шакллантириладиган
сана– умумий йиғилишни ўтказиш тўғрисида хабардор қилиш учун акциядорлар
реестри 2023 йил 31- май ҳолатига ва акциядорлар умумий
йиғилишида қатнашиш ҳуқуқига эга жамият акциядорларининг реестри ( 3 иш куни
олдин) 2023 йил 16 июнь ҳолатига
шакллантирилади.
Акциядорлар ўзлари билан шахсни тасдиқловчи ҳужжат-паспорт ҳамда
уларнинг вакиллари Ўзбекистон
Республикаси қонунчилигида белгиланган
тартибда расмийлаштирилган
ишончнома
билан келишлари шарт (жисмоний шахслар учун нотариус
томонидан тасдиқланган, юридик шахслар учун мазкур юридик шахс томонидан
берилган).
Акциядорлар акциядорларнинг йиллик умумий йиғилиши
тўғрисидаги маълумотлар билан “Косон пахта
тозалаш” акциядорлик жамияти маъмурий биносида танишишлари мумкин.
Акциядорлар қўшимча маълумот олиш учун қуйидаги
манзилга мурожаат қилишлари мумкин:
Қашқадарё вилояти, Косон тумани, Қарши-Бухоро йўли, электрон почта:
koson-paxta@umail.uz тел.: (0375)592-11-68.
“Косон пахта
тозалаш” АЖ Кузатув кенгаши:
“Косон пахта тозалаш”
акциядорлик жамияти акциядорларининг йиллик умумий йиғилиши
2022 йил 14-июнь куни ўтказилади. Умумий йиғилиш
соат 10 00да Қашқадарё вилояти, Косон тумани, Қарши-Бухоро йўлида
жойлашган “Косон пахта тозалаш”акциядорлик жамияти маъмурий биносининг мажлислар залида ўтказилади.
Йиғилиш
қатнашчилари рўйхатга олиш соат 09 00 бошланади.
Жамиятнинг
расмий веб-сайти:www. kosonpaxta.uz
“Косон пахта тозалаш” АЖакциядорларининг навбатдан
ташқари умумий йиғилиши
КУН ТАРТИБИ
саноқ комиссияси таркибини тасдиқлаш.
баланси ва молиявий натижаларини тасдиқлаш.
4. “Косон пахта тозалаш” АЖнинг 2021 якуни
бўйича тафтиш комиссиясининг
хулосаларини тасдиқлаш.
5. “Косон
пахта тозалаш” АЖ Кузатув кенгашининг 2021 йил якуни бўйича
ҳисоботини тасдиқлаш.
6. “Косон пахта тозалаш” АЖ ташқи
аудиторининг 2021 йил молия-хўжалик якуни
бўйича хулосасини тасдиқлаш.
7. “Косон пахта тозалаш” АЖнинг 2021 йил якуни бўйича
олинган соф фойдасини
тақсимлаш.
8. “Косон пахта тозалаш” АЖ ижроия раҳбари билан
тузилган меҳнат шартномаси
муддатини
узайтиришни кўриб чиқиш.
9. “Косон пахта тозалаш” АЖнинг 2022 йил якуни бўйича
аудиторлик текширувидан
ўтказиш
учун аудиторлик ташкилотини ва унинг хизматига тўланадиган ҳақнинг
энг кўп миқдорини белгилаш.
10. “Косон пахта тозалаш” АЖнинг
2022 йил учун бизнес-режасини тасдиқлаш.
11. “Косон пахта
тозалаш” АЖнинг Низомига тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш.
12. “Косон пахта тозалаш” АЖ
ташкилий тузилмасини тасдиқлаш.
13. “Косон пахта тозалаш” АЖ Кузатув
кенгаши аъзоларини сайлаш.
14. “Косон пахта тозалаш” АЖ кузатув
кенгаши аъзоларига ҳақ тўлаш масаласини кўриб чиқиш.
15. Жамиятдаги мавжуд
фойдаланилмаётганлиги учун таъсирчан солиқ механизими қўлланилаётган объектларини давлат тасарруфига бериш
масаласи.
16. Жамиятда
йиллар мабойнида ишлаб чиқариш
жараёнларида фойдаланиб келинганлиги
натижасида бугунги кунда
фойдаланишга яроқсиз ҳолга келиб қолган
турли асосий восита, инвентарлар ва товар-моддий бойликларни;
-кўп йиллардан буён омборларда
харидор бўлмаганлиги сабабли сотилмасдан
сақланиб қолдиқда қолиб келаётган, вақт ўтиши, сақланиши эвазига ўзининг
сифатини йўқотган, яроқлилик муддати ўтган турли хилдаги товар моддий қийматликлар, химикатлар;
-пахта хом ашёсини кабул килиш,
сақлаш, ишлаб чикариш ва пахта маҳсулотларини истеъмолчиларга ортиб жўнатиш
жараёнларида ишлатиладиган хар хил турдаги хисоб-китоб бланклари, (ХЛ ва
дафтарлар) пахта хом ашёсини
етиштириш, қабул қилиш бўйича контрактация шартномаси бланклари ва турли хилдаги этикетка, ёрлиқлар;
– носоҳавий йўналишлар, мактаб ва
мактабгача тарбия муассасаларида фойдаланиладиган турли хил китоблар,
адабиётлар;
-уй рўзғор жиҳозлари, турли хилдаги
кийим кечак (трикотаж) маҳсулотларини Қонунчиликда белгиланган тартибда чиқим
қилиш мақсадида бухгалтерия миллий стандартлари талаблари асосида
инвентаризациядан ўтказиб, тегишли ҳужжатлар ва белгиланган тартиб асосида харажатларни ҳисобдан чиқариш мақсадида 2022 йил молия-хўжалик фаолияти давомида
корхона харажатларига олиб бориш, бухгалтерия ҳужжатларига тегишли ёзувларни
киритиш.
17.
Жамиятда Баҳолаш жараёнида мустақил баҳолаш ва экспертиза хулосалари асосида
омбордан сотилган асосий воситалар ва товар моддий бойликларнинг бухгалтерия
дафтар қолдиғи қиймати билан баҳоланган
нархи ўртасидаги фарқ суммаларини,
– таъсисчи (иштирокчи)
сифатида корхона, ташкилот, МЧЖларга
киритилган таъсис улушларнинг
қайтарилмаганлиги ҳисобидан кўрилган зарар суммаларини,
-корхонанинг бухгалтерия баланси
қаторларидаги ўтган йиллардан келаётган
зарарлар, ундириш иконияти мавжуд бўлмаган камомадлар ва умидсиз дебитор
қарздорлик суммаларини қайта таҳлил қилиб чикиб, тегишли ҳужжатлар ва
белгиланган тартибда асосида харажатларни ҳисобдан чиқариш мақсадида 2022 йил молия-хўжалик фаолияти давомида
корхона харажатларига олиб бориш, бухгалтерия ҳужжатларига тегишли ёзувларни
киритиш.
– талаб қилиш муддати ўтган эски
йиллардан шаклланиб келаётган, суд қарорлари, ижро хужжатлари мавжуд бўлмаган
ва кредитор корхона томонидан сўровномалар берилмаган кредитор қарздорликлари тахлил қилиб корхона даромадига олиш.
Жамият акциядорларининг реестри шакллантириладиган
сана – умумий йиғилишни ўтказиш тўғрисида хабардор қилиш учун акциядорлар
реестри 2022 йил 20 май ҳолатига ва акциядорлар умумий йиғилишида қатнашиш
ҳуқуқига эга жамият акциядорларининг реестри ( 3 иш куни олдин) 2022йил 8 июнь ҳолатига шакллантирилади.
Акциядорлар ўзлари билан шахсни тасдиқловчи ҳужжат-паспорт ҳамда
уларнинг вакиллари Ўзбекистон
Республикаси қонунчилигида белгиланган
тартибда расмийлаштирилган
ишончнома
билан келишлари шарт (жисмоний шахслар учун нотариус
томонидан тасдиқланган, юридик шахслар учун мазкур юридик шахс томонидан
берилган).
Акциядорлар акциядорларнинг йиллик умумий йиғилиши
тўғрисидаги маълумотлар билан “Косон пахта
тозалаш” акциядорлик жамияти маъмурий биносида танишишлари мумкин.
Акциядорлар қўшимча маълумот олиш учун қуйидаги
манзилга мурожаат қилишлари мумкин:
Қашқадарё вилояти, Косон тумани, Қарши-Бухоро йўли, электрон почта:
koson-paxta@umail.uz тел.:(0375)592-11-68.
“Косон пахта тозалаш” АЖ Кузатув кенгаши:
]]>Ташқи аудиторлик ташкилотига қўйиладиган талаблар:
– Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 4 апрелдаги
ПҚ-615-сон қарори билан тасдиқланган “Аудиторлик ташкилотлари тўғрисидаги
Низом”га эга бўлиши;
– Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан берилган
аудиторлик фаолиятини амалга ошириш лицензияси ва фуқаролик жавобгарлиги
суғуртаси полиси (ҳужжати)га эга бўлиши;
– Йирик ташкилотлар ва корхоналар билан ишлаш (беш йилдан кам
бўлмаган) тажрибасига ва аудиторлик хизматлари бўйича ёрдам кўрсатиш учун
зарурий ходимларга эга бўлиши керак.
Танловда қатнашиш учун даъвогарлар қуйидаги ҳужжатларни тақдим
этадилар:
– Ташкилотнинг фаолияти ва ўтказган амалиёт (операция)лари
ҳақидаги ахборотларни ўз ичига олган даъвогар тўғрисидаги лицензия ва
маълумотлар нусхаси;
– Аудиторлик фаолияти тажрибасини, малакаси ва бошқа
маълумотларни таснифловчи раҳбарнинг ва аудиторларнинг амалдаги малакавий
сертификатлари нусхаси.
Танловда қатнашишга ёзма мурожаатлар ушбу эълон чоп этилгандан
кейин 7 кундан кечиктирмай қуйидаги манзилда жойлашган «Косон пахта тозалаш»
АЖнинг Акциядорлар билан корпоратив муносабатлар хизматига тақдим этилиши шарт:
Ўзбекистон Республикаси, Қашқадарё вилоят, Косон туман, Қарши
Бухоро йули. Индекс:180803.
Маълумот учун телефонлар: (0375) 592-11-58. (998)-91-219-19-77.
Почта:shokir.pirnazarov@mail.ru
]]>Танловда штатида қуйидаги мутахассислари бўлган мустақил баҳолаш
ташкилоти иштирок этиши мумкин:
– корпоратив бошқарув соҳасида ишлаш тажрибасига эга;
– корпоратив бошқарув илмий-таълим марказининг қимматли қоғозлар
бозори учун мутахассислар ва корпоратив бошқарувчиларни тайёрлаш бўйича
сертификати (аттестати)га эга.
Тижорат таклифларини Қашқадарё вилоят, Косон туман, Қарши Бухоро
йулига қуйидаги ҳужжатларни илова қилган ҳолда тақдим этиш керак:
– мустақил баҳолаш ташкилоти тўғрисида қисқача маълумот;
– баҳолашни амалга оширадиган асосий экспертларнинг малакаси
тўғрисида маълумотлари;
– тақдим этиладиган хизматларнинг тартиби, муддатлари ва нархи.
Танловга ҳужжатларни тақдим этишнинг охирги муддати мазкур эълон
нашр этилган кундан бошлаб 10 кун.
Қайд этилган муддатдан кейин тақдим қилинган ҳужжатлар кўриб
чиқилмайди.
Маълумот учун телефонлар: (0375) 592-11-58. (998)-91-219-19-77.
Почта:shokir.pirnazarov@mail.ru
]]> Ўзбекистон Республикаси
Вазирлар Махкамасининг 2019 йил 18 ноябрдаги “Республика
худудларида пахта-тўқимачилик ишлаб чиқаришини жорий этиш механизмларини янада
кенгайтириш чора-тадбирлар тўғрисида”ги 914-сон қарори ижросини таъминлаш
мақсадида “Косон
пахта тозалаш” акциядорлик жамияти ва унга қарашли “Пўлати”,
“Этаковул” ва “О.Рўзиқулов” пахта тайёрлов масканининг
бино-иншоотлари ва бошқа мол-мулкларини ҳамда жамият томонидан
акцияларни қайтариб сотиб олиниши учун 1 дона акцияни бозор
қийматини аниқлаш ва баҳолаш тўғрисидаги ҳисоботнинг ишончлилигини экспертизадан ўтказиш учун
баҳоловчи ташкилотлар ўртасида танлов эълон қилинади.
“Косон пахта
тозалаш”АЖ устав фондида давлат улуши
мавжуд эмас.
Танловда иштирок этиш учун мустақил баҳоловчи ташкилотлар
жамиятга қуйидаги ҳужжатларни тақдим қилиши лозим:
– Баҳолаш
фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензия нусхаси;
– Ташкилот устави (барча ўзгартириш ва қўшимчалар
билан)нусхаси;
– Ташкилотнинг
давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома нусхаси;
– Баҳоловчи
ташкилотнинг фуқаролик жавобгарлигини суғурта қилиш шартномаси бўйича
суғурталовчининг мажбуриятлари кучга кирганлигини тасдиқловчи суғурта полиси
нусхаси;
– Баҳолаш ҳамда
экспертиза ишининг бажарилиш муддати ва хизмат хақи миқдори кўрсатилган тижорат
таклифи;
– Лицензияловчи
орган томонидан берилган баҳолаш ташкилоти раҳбари ва баҳоловчиларнинг малака
сертификати
нусхаси.
Тақдим этиладиган
ҳужжатлар нусхалари тикилган ҳолда ташкилотнинг асосий муҳри билан тасдиқланган
бўлиши шарт.
Тижорат таклифларини 2020 йил 11
январь соат 16:00 га
қадар қуйидаги манзилга юборишингиз сўралади:
Ўзбекистон
Республикаси, Индекс: 180800, Қашқадарё вилояти,
Косон тумани, Қарши-Бухоро
йўли.
Маълумот учун телефонлар: 75–592–11–68; 97-586-59–77.
]]>“Қашқадарёпахтасаноат” ҳудудий бирлашмаси акциядорлик жамияти “Koson paxta tozalash” акциядорлик жамиятининг 2 384 675 дона, 51,0 фоиз эгасининг номи ёзилган оддий (овоз берувчи) акцияларига эгалик қилувчи акциядори сифатида “Koson paxta tozalash” АЖнинг навбатдан ташқари умумий йиғилишини чақириш тўғрисида 2018 йил 30 ноябрдаги 01-138-сон талабнома хати билан жамият кузатув кенгашига мурожаат қилган бўлиб, жамият кузатув кенгаши томонидан ҳеч қандай муносабат билдирилмаганлиги сабабли, Ўзбекистон Республикасининг “Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонуннинг 65-моддасига асосан “Koson paxta tozalash” АЖ акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилиши чақирилмоқда.
“Koson paxta tozalash” АЖ акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилиши 2019 йил 02 февраль куни соат 11:00 да (Тошкент вақти билан) Ўзбекистон Республикаси, Қашқадарё вилояти, Косон тумани, Қарши-Бухоро йўлида жойлашган “Koson paxta tozalash” АЖнинг маъмурий биносида ўтказилади.
Жамият акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилишида иштирок этиш учун акциядорларни рўйхатга олиш соат 9:30 да бошланади, акциядорларни рўйхатдан ўтказиш соат 10:50 да (Тошкент вақти билан) якунланади. Акциядорларни рўйхатдан ўтказиш йиғилиш ўтказиладиган жойда, яъни “Koson paxta tozalash” АЖнинг маъмурий биносида амалга оширилади.
Жамиятнинг электрон манзили: info@kosonpaxta.uz
Жамиятнинг расмий веб-сайти: www.kosonpaxta.uz
КУН ТАРТИБИДАГИ МАСАЛАЛАР:
1) Саноқ комиссияси аъзолари сони ва шахсий таркибини тасдиқлаш.
2) Акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилишининг регламентини тасдиқлаш.
3) Жамият кузатув кенгаши аъзоларини қайта сайлаш.
4) Акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилишига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш билан боғлиқ харажатларнинг ўрнини “Koson paxta tozalash” АЖнинг маблағлари ҳисобидан қоплаш.
Жамият акциядорларининг реестри шакллантириладиган саналар – умумий йиғилишни ўтказиш тўғрисида хабардор қилиш учун акциядорлар реестри 2019 йил 21 январь ҳолатига ва акциядорлар умумий йиғилишида иштирок этиш ҳуқуқига эга жамият акциядорларининг реестри (3 иш куни олдин) 2019 йил 29 январь ҳолатига шакллантирилади.
Акциядорлар ўзлари билан шахсни тасдиқловчи ҳужжат – паспорт ҳамда уларнинг вакиллари Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида белгиланган тартибда расмийлаштирилган ишончнома билан келишлари шарт (жисмоний шахслар учун-нотариус томонидан тасдиқланган, юридик шахслар учун-мазкур юридик шахс томонидан берилган).
Акциядорлар акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилиши тўғрисидаги маълумотлар билан “Қашқадарёпахтасаноат” ҲБАЖ ёки “Koson paxta tozalash” акциядорлик жамияти маъмурий биносида танишишлари мумкин.
Акциядорлар қўшимча маълумот олиш учун қуйидаги манзилларга мурожаат қилишлари мумкин: Ўзбекистон Республикаси, Қашқадарё вилояти, Қарши шаҳри, А.Навоий кўчасида жойлашган “Қашқадарёпахтасаноат” ҲБАЖга, тел:(0375)-223-48-98 ёки Ўзбекистон Республикаси, Қашқадарё вилояти, Косон тумани, Қарши-Бухоро йўлида жойлашган “Koson paxta tozalash” АЖга, тел:(0375)-592-11-68.
“Koson paxta tozalash” АЖнинг акциядори
]]>акциядорлари диққатига!
“Косон пахта тозалаш” акциядорлик жамияти акциядорларнинг 2017 йил якуни бўйича йиллик умумий йиғилиши 2018 йил “27” июнь куни ўтказилади. Умумий йиғилиш соат 10 00 да Косон тумани, Қарши –Бухоро йўлида жойлашган “Косон пахта тозалаш” акциядорлик жамияти маъмурий биносининг мажлислар залида ўтказилади. Йиғилиш қатнашчилари соат 9 00 рўйхатга олиш бошланади.
Жамиятнинг электрон манзили: koson-paxta@umail.uz
КУН ТАРТИБИДАГИ МАСАЛАЛАР:
Жамият акциядорларининг реестри шакллантириладиган сана – умумий йиғилишни ўтказиш тўғрисида хабардор қилиш учун акциядорлар реестри 2018 йил 12 июнь ҳолатига ва акциядорлар умумий йиғилишида қатнашиш ҳуқуқига эга жамият акциядорларининг реестри (3 иш куни олдин) 2018 йил 21 июнь ҳолатига шакллантирилади.
Акциядорлар ўзлари билан шахсни тасдиқловчи ҳужжат-паспорт, ҳамда уларнинг вакиллари Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида белгиланган тартибда расмийлаштирилган ишончнома билан келишлари шарт. (жисмоний шахслар учун-нотариус томонидан тасдиқланган, юридик шахслар учун-мазкур юридик шахс томонидан берилган)
Акциядорлар акциядорларнинг йиллик умумий йиғилиши тўғрисидаги маълумотлар билан “Косон пахта тозалаш” акциядорлик жамияти маъмурий биносида танишишлари мумкин.
Акциядорлар қўшимча маълумот олиш учун қуйидаги манзилга мурожаат қилишлари мумкин: Косон тумани, Қарши-Бухоро йўли, “Косон пахта тозалаш” АЖ электрон почта koson –paxta@umail.uz тел.: 592 .13. 66
]]>
Ташқи аудиторлик ташкилотига қўйиладиган талаблар:
– Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 4 апрелдаги
ПҚ-615-сон қарори билан тасдиқланган “Аудиторлик ташкилотлари тўғрисидаги Низом”га эга бўлиши;
– Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан берилган аудиторлик фаолиятини амалга ошириш лицензияси ва фуқаролик жавобгарлиги суғуртаси полиси (ҳужжати)га эга бўлиши;
– Йирик ташкилотлар ва корхоналар билан ишлаш (беш йилдан кам бўлмаган) тажрибасига ва аудиторлик хизматлари бўйича ёрдам кўрсатиш учун зарурий ходимларга эга бўлиши керак.
Танловда қатнашиш учун даъвогарлар қуйидаги ҳужжатларни тақдим этадилар:
– Ташкилотнинг фаолияти ва ўтказган амалиёт (операция)лари ҳақидаги ахборотларни ўз ичига олган даъвогар тўғрисидаги лицензия ва маълумотлар нусхаси;
– Аудиторлик фаолияти тажрибасини, малакаси ва бошқа маълумотларни таснифловчи раҳбарнинг ва аудиторларнинг амалдаги малакавий сертификатлари нусхаси.
Танловда қатнашишга ёзма мурожаатлар ушбу эълон чоп этилгандан кейин 7 кундан кечиктирмай қуйидаги манзилда жойлашган «Косон пахта тозалаш» АЖнинг Акциядорлар билан корпоратив муносабатлар хизматига тақдим этилиши шарт:
Ўзбекистон Республикаси, Қашқадарё вилоят, Косон туман, Қарши Бухоро йули. Индекс:180803. Телефон: 0375-592-11-58.
]]>«Косон пахта тозалаш» АЖ 2017 йил якунига кўра, жамият корпоратив бошқарув тизимини баҳолашни амалга ошириш бўйича мустақил ташкилотни танлаш юзасидан танлов эълон қилади.
Танловда штатида қуйидаги мутахассислари бўлган мустақил баҳолаш ташкилоти иштирок этиши мумкин:
-корпоратив бошқарув соҳасида ишлаш тажрибасига эга;
-корпоратив бошқарув илмий-таълим марказининг қимматли қоғозлар бозори учун мутахассислар ва корпоратив бошқарувчиларни тайёрлаш бўйича сертификати (аттестати)га эга.
Тижорат таклифларини Қашқадарё вилоят, Косон туман, Қарши Бухоро йулига қуйидаги ҳужжатларни илова қилган ҳолда тақдим этиш керак:
-мустақил баҳолаш ташкилоти тўғрисида қисқача маълумот;
-баҳолашни амалга оширадиган асосий экспертларнинг малакаси тўғрисида маълумотлари;
-тақдим этиладиган хизматларнинг тартиби, муддатлари ва нархи.
Танловга ҳужжатларни тақдим этишнинг охирги муддати мазкур эълон нашр этилган кундан бошлаб 10 кун.
Қайд этилган муддатдан кейин тақдим қилинган ҳужжатлар кўриб чиқилмайди.
Маълумот учун телефонлар: (0375) 592-11-58.
]]>