09
Янв
2020

Танлов ўтказилиши ҳақида эълон!

Косон пахта тозалаш” акциядорлик
жамияти балансидаги бино-иншоотларни ва бошқа мол-мулкларни ҳамда жамият
томонидан акцияларни қайтариб сотиб олиниши учун 1 дона акцияни бозор қийматини
аниқлаш ва баҳолаш тўғрисидаги ҳисоботни экспертизадан ўтказиш мақсадида
мустақил баҳоловчи ташкилотлар ўртасида танлов ўтказилиши ҳақида эълон!

            Ўзбекистон Республикаси
Вазирлар Махкамасининг 2019 йил             18 ноябрдаги  “Республика
худудларида пахта-тўқимачилик  ишлаб  чиқаришини жорий этиш механизмларини янада
кенгайтириш чора-тадбирлар тўғрисида”ги 914-сон қарори ижросини таъминлаш
мақсадида “Косон
пахта тозалаш” акциядорлик жамияти ва унга қарашли “Пўлати”,
“Этаковул” ва “О.Рўзиқулов” пахта тайёрлов масканининг
бино-иншоотлари ва бошқа мол-мулкларини  ҳамда жамият  томонидан
 акцияларни  қайтариб  сотиб олиниши учун 1 дона акцияни бозор
қийматини аниқлаш ва баҳолаш тўғрисидаги ҳисоботнинг ишончлилигини экспертизадан ўтказиш учун
баҳоловчи ташкилотлар ўртасида танлов эълон қилинади.

Косон пахта
тозалаш
АЖ устав фондида давлат улуши
мавжуд эмас.

Танловда иштирок этиш учун мустақил баҳоловчи ташкилотлар
жамиятга қуйидаги ҳужжатларни тақдим қилиши лозим:

– Баҳолаш
фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензия нусхаси;

– Ташкилот устави (барча ўзгартириш ва қўшимчалар
билан)
нусхаси;

– Ташкилотнинг
давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома нусхаси;

– Баҳоловчи
ташкилотнинг фуқаролик жавобгарлигини суғурта қилиш шартномаси бўйича
суғурталовчининг мажбуриятлари кучга кирганлигини тасдиқловчи суғурта полиси
нусхаси;

– Баҳолаш ҳамда
экспертиза ишининг бажарилиш муддати ва хизмат хақи миқдори кўрсатилган тижорат
таклифи;

– Лицензияловчи
орган томонидан берилган баҳолаш ташкилоти раҳбари ва баҳоловчиларнинг малака
сертификати
нусхаси.

Тақдим этиладиган
ҳужжатлар нусхалари тикилган ҳолда ташкилотнинг асосий муҳри билан тасдиқланган
бўлиши шарт.

Тижорат таклифларини 2020 йил 11
январь соат 16:00
га
қадар қуйидаги манзилга юборишингиз сўралади:

Ўзбекистон
Республикаси, Индекс:
180800, Қашқадарё вилояти,
Косон
тумани, Қарши-Бухоро
йўли
.

Маълумот учун телефонлар:  755921168;  97-586-5977.


print