Меню
Категории
Навбатдан ташкари АУЙ 2 феврал 2019 йил
22.01.2019 Эълонлар

              “Koson paxta tozalash” акциядорлик жамияти акциядорлари диққатига!

“Қашқадарёпахтасаноат” ҳудудий бирлашмаси акциядорлик жамияти “Koson paxta tozalash” акциядорлик жамиятининг 2 384 675 дона, 51,0 фоиз эгасининг номи ёзилган оддий (овоз берувчи) акцияларига эгалик қилувчи акциядори сифатида “Koson paxta tozalash” АЖнинг навбатдан ташқари умумий йиғилишини чақириш тўғрисида 2018 йил 30 ноябрдаги 01-138-сон талабнома хати билан жамият кузатув кенгашига мурожаат қилган бўлиб, жамият кузатув кенгаши томонидан ҳеч қандай муносабат билдирилмаганлиги сабабли, Ўзбекистон Республикасининг “Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонуннинг 65-моддасига асосан “Koson paxta tozalash” АЖ акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилиши чақирилмоқда.

“Koson paxta tozalash” АЖ акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилиши 2019 йил 02 февраль куни соат 11:00 да (Тошкент вақти билан) Ўзбекистон Республикаси, Қашқадарё вилояти, Косон тумани, Қарши-Бухоро йўлида жойлашган “Koson paxta tozalash” АЖнинг маъмурий биносида ўтказилади.

Жамият акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилишида иштирок этиш учун акциядорларни рўйхатга олиш соат 9:30 да бошланади, акциядорларни рўйхатдан ўтказиш соат 10:50 да (Тошкент вақти билан) якунланади. Акциядорларни рўйхатдан ўтказиш йиғилиш ўтказиладиган жойда, яъни “Koson paxta tozalash” АЖнинг маъмурий биносида амалга оширилади.

Жамиятнинг электрон манзили: info@kosonpaxta.uz

Жамиятнинг расмий веб-сайти: www.kosonpaxta.uz

КУН ТАРТИБИДАГИ МАСАЛАЛАР:

1) Саноқ комиссияси аъзолари сони ва шахсий таркибини тасдиқлаш.

2) Акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилишининг регламентини тасдиқлаш.

3) Жамият кузатув кенгаши аъзоларини қайта сайлаш.

4) Акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилишига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш билан боғлиқ харажатларнинг ўрнини “Koson paxta tozalash” АЖнинг маблағлари ҳисобидан қоплаш.

Жамият акциядорларининг реестри шакллантириладиган саналар – умумий йиғилишни ўтказиш тўғрисида хабардор қилиш учун акциядорлар реестри 2019 йил 21 январь ҳолатига ва акциядорлар умумий йиғилишида иштирок этиш ҳуқуқига эга жамият акциядорларининг реестри (3 иш куни олдин) 2019 йил 29 январь ҳолатига шакллантирилади.

Акциядорлар ўзлари билан шахсни тасдиқловчи ҳужжат – паспорт ҳамда уларнинг вакиллари Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида белгиланган тартибда расмийлаштирилган ишончнома билан келишлари шарт (жисмоний шахслар учун-нотариус томонидан тасдиқланган, юридик шахслар учун-мазкур юридик шахс томонидан берилган).

Акциядорлар акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилиши тўғрисидаги маълумотлар билан “Қашқадарёпахтасаноат” ҲБАЖ ёки “Koson paxta tozalash” акциядорлик жамияти маъмурий биносида танишишлари мумкин.

Акциядорлар қўшимча маълумот олиш учун қуйидаги манзилларга мурожаат қилишлари мумкин: Ўзбекистон Республикаси, Қашқадарё вилояти, Қарши шаҳри, А.Навоий кўчасида жойлашган “Қашқадарёпахтасаноат” ҲБАЖга, тел:(0375)-223-48-98 ёки Ўзбекистон Республикаси, Қашқадарё вилояти, Косон тумани, Қарши-Бухоро йўлида жойлашган “Koson paxta tozalash” АЖга, тел:(0375)-592-11-68.

“Koson paxta tozalash” АЖнинг акциядори

print

*