18
Июн
2018

 Акциядорлари диққатига!

“Косон пахта тозалаш” акциядорлик жамияти

 акциядорлари диққатига!

 

“Косон пахта тозалаш” акциядорлик жамияти акциядорларнинг 2017 йил якуни бўйича  йиллик умумий йиғилиши  2018 йил “27” июнь куни ўтказилади. Умумий йиғилиш соат  10 00 да  Косон тумани, Қарши –Бухоро йўлида жойлашган “Косон пахта тозалаш” акциядорлик жамияти маъмурий биносининг мажлислар залида ўтказилади. Йиғилиш қатнашчилари соат  9 00 рўйхатга олиш бошланади.

Жамиятнинг электрон манзили:  koson-paxta@umail.uz

КУН ТАРТИБИДАГИ МАСАЛАЛАР:

  1. Саноқ комиссияси аъзолари сони ва шахсий таркибини тасдиқлаш.
  2. Акциядорларнинг йиллик умумий йиғилишининг регламентини тасдиқлаш.
  3. Жамият ижроия органи раҳбарининг 2017 йилдаги фаолияти бўйича ҳисоботини эшитиш.
  4. Жамият кузатув кенгашининг 2017 йилдаги фаолияти бўйича ҳисоботини эшитиш.
  5. Жамият ижроия органи раҳбари Ашуров Акбар Сатторович билан тузилган меҳнат шартномасини бекор қилиш билан боғлиқ қарорни маъқуллаш.
  6. Жамият ижроия органи раҳбари билан тузилган меҳнат шартномасининг муддатини узайтиришни кўриб чиқиш.
  7. Жамиятнинг 2017 йил якунлари бўйича аудиторлик ташкилотларининг хулосаларини тасдиқлаш.
  8. 8. Жамиятнинг 2017 йиллик ҳисоботини ва 2018 йил учун мўлжалланган бизнес-режасини тасдиқлаш.
  9. 9.Жамиятнинг 2017 йил якунлари бўйича молия-хўжалик фаолиятини текшириш якунларига кўра тафтиш комиссияси хулосасини эшитиш.
  10. 10.Жамиятнинг 2017 йил якуни бўйича олинган соф фойдасини тақсимлаш.
  11. Жамият кузатув кенгаши аъзоларини сайлаш.
  12. Жамият тафтиш комиссияси аъзоларини сайлаш.
  13. 13.Жамиятнинг янги ташкилий тузилмасини тасдиқлаш.
  14. 2018 йил молия-хўжалик фаолияти якуни бўйича аудиторлик текширувини, шу жумладан Халқаро стандартларга мувофиқ тузилган молиявий ҳисоботларнинг Халқаро аудит стандартларга мувофиқ аудиторлик текширувини ўтказиш тўғрисида, аудиторлик ташкилотини ва унинг хизматларига тўланадиган ҳақнинг энг кўп миқдорини белгилаш.
  15. Жамиятнинг эълон қилинган акцияларнинг энг кўп миқдорини белгилаш.
  16. 16. Жамият уставини янги таҳрирда тасдиқлаш.
  17. 17. Жамиятнинг янги таҳрирдаги “Акциядорлар умумий йиғилиши тўғрисида”ги, “Кузатув кенгаши тўғрисида”ги, “Ижроия органи тўғрисида”ги ва “Тафтиш комиссияси тўғрисида”ги Низомларни тасдиқлаш.
  18. Жамиятнинг аффилланган шахслари билан келгусида жамият томонидан кундалик хўжалик фаолияти жараёнида акциядорларнинг кейинги йиллик умумий йиғилишигача бўлган даврда тузилиши мумкин бўлган битимларни тасдиқлаш.
  19. 19. Жамиятда 2017 йил якунлари бўйича ўтказилган корпоратив бошқарув тизимини мустақил баҳолаш натижаларини кўриб чиқиш.
  20. 20. Жамиятни узоқ муддатга ривожлантириш стратегиясини тасдиқлаш
  21. 21.Жамият томонидан Биолоборатория” МЧЖга киритилган таъсис улушларини маъқуллаш.
  22. 22. Жамият томонидан 2017 йил давомида амалга оширилган ҳомийлик ва беғараз ёрдамларни тасдиқлаш ҳамда жамият харажатига олиб бориш.
  23. 23. Қонунчиликда белгиланган даъво муддати ўтган жамиятнинг дебиторлик ва кредиторлик (шу жумладан дивидендлардан) қарздорликларини ҳисобдан чиқаришни кўриб чиқиш ҳамда бухгалтерия ҳужжатларда тегишли ёзувларни киритиш.

Жамият акциядорларининг реестри шакллантириладиган сана – умумий йиғилишни ўтказиш тўғрисида хабардор қилиш учун акциядорлар реестри 2018 йил 12 июнь ҳолатига ва акциядорлар умумий йиғилишида қатнашиш ҳуқуқига эга жамият акциядорларининг реестри (3 иш куни олдин) 2018 йил 21  июнь ҳолатига шакллантирилади.

Акциядорлар ўзлари билан шахсни тасдиқловчи ҳужжат-паспорт, ҳамда уларнинг вакиллари Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида белгиланган тартибда расмийлаштирилган ишончнома билан келишлари шарт. (жисмоний шахслар учун-нотариус томонидан тасдиқланган, юридик шахслар учун-мазкур юридик шахс томонидан берилган)

Акциядорлар акциядорларнинг йиллик умумий йиғилиши тўғрисидаги маълумотлар билан “Косон  пахта тозалашакциядорлик жамияти маъмурий биносида танишишлари мумкин.

Акциядорлар қўшимча маълумот олиш учун қуйидаги манзилга мурожаат қилишлари мумкин: Косон тумани, Қарши-Бухоро йўли, “Косон пахта тозалаш” АЖ   электрон почта koson –paxta@umail.uz  тел.: 592 .13. 66

 


print