17
Май
2018

«Косон пахта тозалаш» АЖ 2018 йил якуни бўйича ташқи аудитни ўтказиш учун танлов эълон қилади.

«Косон пахта тозалаш» акциядорлик жамиятнинг 2018 йил якуни бўйича Аудиторлик фаолиятининг миллий стандартлари ва Халқаро аудит стандартлари ҳамда Халқаро молиявий ҳисобот стандартларига мувофиқ ташқи аудиторлик текширувини ўтказиш керак.

Ташқи аудиторлик ташкилотига қўйиладиган талаблар:

– Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 4 апрелдаги
ПҚ-615-сон қарори билан тасдиқланган “Аудиторлик ташкилотлари тўғрисидаги Низом”га эга бўлиши;

– Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан берилган аудиторлик фаолиятини амалга ошириш лицензияси ва фуқаролик жавобгарлиги суғуртаси полиси (ҳужжати)га эга бўлиши;

– Йирик ташкилотлар ва корхоналар билан ишлаш (беш йилдан кам бўлмаган) тажрибасига ва аудиторлик хизматлари бўйича ёрдам кўрсатиш учун зарурий ходимларга эга бўлиши керак.

Танловда қатнашиш учун даъвогарлар қуйидаги ҳужжатларни тақдим этадилар:

– Ташкилотнинг фаолияти ва ўтказган амалиёт (операция)лари ҳақидаги ахборотларни ўз ичига олган даъвогар тўғрисидаги лицензия ва маълумотлар нусхаси;

– Аудиторлик фаолияти тажрибасини, малакаси ва бошқа маълумотларни таснифловчи раҳбарнинг ва аудиторларнинг амалдаги малакавий сертификатлари нусхаси.

Танловда қатнашишга ёзма мурожаатлар ушбу эълон чоп этилгандан кейин 7 кундан кечиктирмай қуйидаги манзилда жойлашган «Косон пахта тозалаш» АЖнинг Акциядорлар билан корпоратив муносабатлар хизматига тақдим этилиши шарт:

Ўзбекистон Республикаси, Қашқадарё вилоят, Косон туман, Қарши Бухоро йули. Индекс:180803. Телефон: 0375-592-11-58.


print