17
Май
2018

Акциядорлари диққатига!

ДИҚҚАТ ЭЪЛОН !

“Косон пахта тозалаш” акциядорлик жамияти

 акциядорлари диққатига!

 

“Косон пахта тозалаш” акциядорлик жамияти акциядорларнинг 2016 йил якуни бўйича навбатдаги умумий йиғилиши 2017 йил “29” июн куни ўтказилади. Умумий йиғилиш соат 16 00да Косон  тумани, Қарши-Бухоро йўлида  жойлашган “Косон пахта тозалаш” акциядорлик жамияти маъмурий биносининг мажлислар залида ўтказилади. Йиғилиш қатнашчилари соат 15 00 рўйхатга олиш бошланади.

Жамиятнинг электрон манзили: koson-paxta@umail. uz

КУН ТАРТИБИДАГИ МАСАЛАЛАР:

  1. Саноқ комиссияси аъзолари сони ва шахсий таркибини тасдиқлаш.
  2. Акциядорларнинг йиллик умумий йиғилишининг регламентини тасдиқлаш.
  3. Жамият ижроия органи раҳбарининг 2016 йилдаги фаолияти бўйича ҳисоботини эшитиш.
  4. Жамият кузатув кенгашининг 2016 йилдаги фаолияти бўйича ҳисоботини эшитиш.
  5. Жамият ижроия органи раҳбарини тайинлаш ва у билан меҳнат шартномасини бир йил муддатга тузиш.
  6. 6.Жамиятнинг 2016 йил якунлари бўйича аудиторлик ташкилотининг хулосасини тасдиқлаш.
  7. Жамиятнинг 2016 йиллик ҳисоботини ва 2017 йил учун мўлжалланган бизнес-режасини тасдиқлаш.
  8. Жамиятнинг 2016 йил якунлари бўйича молия-хўжалик фаолиятини текшириш якунларига кўра тафтиш комиссияси хулосасини эшитиш.
  9. Жамиятнинг 2015-2016 йиллар якуни бўйича олинган соф фойдасини тақсимлаш.
  10. Жамият кузатув кенгаши аъзоларини сайлаш.
  11. Жамият тафтиш комиссияси аъзоларини сайлаш.
  12. Жамиятнинг янги ташкилий тузилмасини тасдиқлаш.
  13. 2017 йил молия-хўжалик фаолияти якуни бўйича аудиторлик текширувини, шу жумладан Халқаро стандартларга мувофиқ тузилган молиявий ҳисоботларнинг Халқаро аудит стандартларга мувофиқ аудиторлик текширувини ўтказиш тўғрисида, аудиторлик ташкилотини ва унинг хизматларига тўланадиган ҳақнинг энг кўп миқдорини белгилаш.
  14. Жамият уставига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш.
  15. Жамият томонидан “KOSON TUMANI AGROMONITORING MARKAZI” МЧЖга, киритилган таъсис улушларини маъқуллаш.
  16. Жамиятнинг аффилланган шахслари билан келгусида жамият томонидан кундалик хўжалик фаолияти жараёнида акциядорларнинг кейинги йиллик умумий йиғилишигача бўлган даврда тузилиши мумкин бўлган битимларни тасдиқлаш (Иловадаги рўйхатга асосан).
  17. Жамият томонидан 2016 йил давомида амалга оширилган хомийликларни тасдиқлаш ва жамият харажатига олиб бориш.
  18. Қонунчиликда белгиланган даъво муддати ўтган жамиятнинг дебиторлик ва кредиторлик (шу жумладан дивидендлардан) қарздорликларини ҳисобдан чиқаришни кўриб чиқиш ҳамда бухгалтерия ҳужжатларда тегишли ёзувларни киритиш.
  19. Жамиятда 2016 йил якунлари бўйича ўтказилган корпоратив бошқарув тизимини мустақил баҳолаш натижаларини кўриб чиқиш.

 

Жамият акциядорларининг реестри шакллантириладиган сана – умумий йиғилишни ўтказиш тўғрисида хабардор қилиш учун акциядорлар реестри 17 июн 2017 йил ҳолатига ва акциядорлар умумий йиғилишида қатнашиш ҳуқуқига эга жамият акциядорларининг реестри (3 иш куни олдин) 23 июн 2017 йил ҳолатига шакллантирилади.

Акциядорлар ўзлари билан шахсни тасдиқловчи ҳужжат-паспорт, ҳамда уларнинг вакиллари Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида белгиланган тартибда расмийлаштирилган ишончнома билан келишлари шарт. (жисмоний шахслар учун-нотариус томонидан тасдиқланган, юридик шахслар учун-мазкур юридик шахс томонидан берилган)

Акциядорлар акциядорларнинг йиллик умумий йиғилиши тўғрисидаги маълумотлар билан “ пахта тозалашакциядорлик жамияти маъмурий биносида танишишлари мумкин.

Акциядорлар қўшимча маълумот олиш учун қуйидаги манзилга мурожаат қилишлари мумкин:
Косон
тумани Қарши-Бухоро йўл ,Косон пахта тозалаш АЖ , электрон почта koson-paxta@umail. uz   тел 592. 13. 66.

 Барча акциядорлар диққатига!

 Ўзбекистон Республикаси “Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонуннинг 42-моддасига асосан акциядорлар ўз акцияларига бўлган ҳуқуқларини ҳисобга олиш бўйича хизматлар кўрсатувчи депозитарийни ўзига оид маълумотлардаги ўзгаришлар хақида ўз вақтида хабардор қилиши шарт.

Юқоридагидан келиб чиқиб ҳамда жамиятда содир бўладиган корпоратив харакатлардан хабардор қилиш мақсадида сизнинг ўзингизга оид маълумотлардаги ўзгаришлар (яшаш манзили, янги паспорт нусхаси, электрон почта манзили, уй ва уяли телефон рақамлари) хақида акцияларингиз сақланаётган депозитарийни ўз вақтида хабардор қилишингиз шарт.

Ушбу масала юзасидан акцияларингиз сақланаётган депозитарийга ёки жамиятимизнинг акциядорлар билан корпоратив муносабатлар бўлимига мурожаат қилишингиз суралади.

                                                               МАЪМУРИЯТ


print