13
Апр
2022

Корпоратив бошқарув тизимини баҳолашни амалга ошириш бўйича мустақил ташкилотни танлаш учун эълон!

 «Косон пахта тозалаш» АЖ 2021 йил якунига
кўра, жамият корпоратив бошқарув тизимини баҳолашни амалга ошириш бўйича
мустақил ташкилотни танлаш юзасидан танлов эълон қилади.

Танловда штатида қуйидаги мутахассислари бўлган мустақил баҳолаш
ташкилоти иштирок этиши мумкин:

– корпоратив бошқарув соҳасида ишлаш тажрибасига эга;

– корпоратив бошқарув илмий-таълим марказининг қимматли қоғозлар
бозори учун мутахассислар ва корпоратив бошқарувчиларни тайёрлаш бўйича
сертификати (аттестати)га эга.

Тижорат таклифларини Қашқадарё вилоят, Косон туман, Қарши Бухоро
йулига қуйидаги ҳужжатларни илова қилган ҳолда тақдим этиш керак:

– мустақил баҳолаш ташкилоти тўғрисида қисқача маълумот;

– баҳолашни амалга оширадиган асосий экспертларнинг малакаси
тўғрисида маълумотлари;

– тақдим этиладиган хизматларнинг тартиби, муддатлари ва нархи.

Танловга ҳужжатларни тақдим этишнинг охирги муддати мазкур эълон
нашр этилган кундан бошлаб 10 кун.

Қайд этилган муддатдан кейин тақдим қилинган ҳужжатлар кўриб
чиқилмайди.

Маълумот учун телефонлар: (0375) 592-11-58. (998)-91-219-19-77.

Почта:shokir.pirnazarov@mail.ru


print