Date:Апрель 29, 2015

2015 йил ҳосили учун пилла етиштириш бўйича амалга оширилаётган ишлар тўғрисида

silk1280766507-300x210Жорий йилда пилла етиштиришнинг прогноз ҳажмларидан келиб чиқиб, Қорақалпоғистон Республикаси ва барча вилоятларда 26 минг тонна тирик пилла етиштириш бўйича пилла тайёрловчи корхоналар ва 47207 та фермер хўжаликлари ўртасида контрактация шартномалари ҳамда 432 628 нафар қурт боқувчилар билан ички меҳнат шартномаларининг тузилиши таъминланди. Тузилган контрактация шартномалари вилоят адлия бошқармалари томонидан рўйхатдан ўтказилди.

     Республикамизда жорий йилда парваришланиши режалаштирилган 457130 қути (шундан, 217000 қути хорижий ва 240130 қути маҳаллий ипак қурти уруғлари) ипак қурти уруғларини жонлантириш учун бугунги кунда 4441 та инкубаториялар ташкил этилиб, мавсумда инкубаторияларга 8821 нафар инкубистлар ва уларнинг ёрдамчилари жалб этилган.

     Шунингдек, ипак қуртини парваришлаш мавсумида талаб этиладиган 1218 тонна тўшама қоғоз, 737 минг дона термометр, 267 минг дона психрометр, 950 тонна фармалин перапарати ва 4425 кг “съёмник” заҳираси яратилиб, тегишли инвентарлар қурт боқувчиларига етказиб берилиши таъминланмоқда.

     Шу билан биргаликда мавсумда фаолият юритадиган кадрларни танлаш бўйича жойларда бир қатор ишлар амалга оширилмоқда. Жумладан, ҳар юз қутига биттадан, жами 3565 нафар агрономлар, ҳар  йигирма қутига биттадан, жами 17154 нафар пиллачи бригадирлар танланиб, уларнинг вазифалари белгилаб берилди.

     Бугунги кунда, ипак қуртининг озиқа базасини мустаҳкамлаш борасида бир қатор ишлар, жумладан, тутзор ва тут қаторларида баҳорги агротехник тадбирларни амалга ошириш, якка қатор тут ниҳоллари экиш, янги тутзорлар барпо қилиш бўйича Ҳукумат томонидан берилган топшириқлар ижроси таъминланмоқда.


print